Ўзбекистон | 11:22 / 23.12.2016
7636
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари учрашув ўтказди

2016 йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов билан учрашди.

Мулоқот чоғида олий даражадаги Ўзбекистон-Қозоғистон алоқалари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатлар ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда 2017-2018 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг нодоимий аъзолигига Қозоғистоннинг сайланиши ҳисобга олинган ҳолда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги вазирликлараро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат давомида турли соҳалардаги Ўзбекистон-Қозоғистон мулоқотини янада чуқурлаштириш, жумладан икки томонлама ҳамкорлик институтлари фаолиятини кучайтиришдан икки давлат ҳам бирдек манфаатдор эканлиги қайд этилди. Муҳокама қилинган барча масалалар бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон позицияларининг яқинлиги ва мувофиқ эканлиги таъкидланди.

Музокараларда Қозоғистон Элчиси Ерик Утембаев иштирок этди.

Мавзуга оид