Жамият | 17:35 / 24.12.2016
8946
2 дақиқада ўқилади

Илҳом Алиев 55 ёшини нишонламоқда

Фото: © РИА Новости

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 55 ёшга тўлди. Шу муносабат билан мамлакат раҳбарига кўплаб давлат етакчилари самимий қутловлар йўллашди. 

Алиев мамлакат раҳбари лавозимига 13 йил аввал, ўз отаси – Ҳайдар Алиевнинг ўрнига келганди. Шундан сўнг озар халқи унга яна икки бор ишонч билдирган. 

У 42 ёшида президент бўлгач, ўз отаси Ҳайдар Алиевнинг ишини давом эттириб, мустақил Озарбойжонни янада ривожлантирди ҳамда эркин иқтисодиётга эга бўлган замонавий давлатга айлантирди. Пойтахт Боку эса суперзамонавий шаҳарга айланди. 

Халқаро кузатувчиларнинг фикрича, унинг президентлиги даврида мамлакатнинг сиёсий ҳаёти барқарорлашди. Илҳом Алиевнинг биринчи президентлик муддатидаёқ асосий экспорт қувурлари ишга туширилди. Шунингдек, мамлакатда бу даврда иқтисодий ўсиш ҳам кузатилган – 2003-2010 йилларда 840 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди, қашшоқликнинг расмий даражаси – 45 фоиздан 11 га тушди. Мамлакатнинг нефтга бойлиги ҳам бунга таъсир кўрсатди. Расмий маълумотларга кўра, 2015 йилда мамлакат иқтисодиётидаги нефть саноати ҳажми 30 фоизни ташкил этган.

Маълумот учун, Илҳом Алиев 1961 йилнинг 24 декабрь куни Боку шаҳрида таваллуд топган. У Москва Давлат халқаро алоқалар институтини битирган бўлиб, уч фарзанднинг отаси саналади: Ҳайдар, Орзу ва Лайло.

Мавзуга оид