Жаҳон | 17:07 / 24.12.2016
32742
2 дақиқада ўқилади

Қотил Олтинтошнинг қўшнилари: У жуда яхши йигит эди

Фото: AP

Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг қотили 22 ёшли Мевлуд Олтинтош дин билан қаттиқ қизиқмаган. Бу ҳақда Reuters Олтинтош оила аъзолари ва унинг қўшниларига асосан хабар бермоқда.

«У полициячи бўлганидан сўнг, дуоларга кўпроқ эътибор бера бошлади ва ёпиқ инсонга айланди», - дея айтиб ўтди террорчининг отаси.

Унинг таъкидлашича, Олтинтош аввалига динга эътиборсиз бўлган ва замонавий ҳаёт кечирган.

Террорчини яхши билган аёлнинг Reuters’га хабар беришича, унга қойил қолган.

«У жуда яхши йигит эди. Полиция уларнинг уйига келганда, биз у хизматда ўлдирилди, деб тахмин қилдик ҳамда улар унинг шараф билан ҳалок бўлгани ҳақида айтиш учун келишган, деб ўйладик», - дея қўшимча қилган у.

Аввалроқ, турк ОАВ Метр Олтинтошнинг меҳмонхонадаги хонасида ўтказилган тинтув давомида “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи ва мухолиф ислом дини тарғиботчиси Фатҳуллоҳ Гуленнинг FETO ташкилоти китоблари топилгани ҳақида хабар берганди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам террорчи Гуленнинг тарафдорлари билан алоқада бўлганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов 19 декабрь куни кечқурун Анқарадаги замонавий санъат Марказида ташкил этилган фотокўргазмада нутқ сўзлаётганда отиб ўлдирилганди.

Мавзуга оид