Жамият | 18:15 / 24.12.2016
7783
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президентининг дугонаси махсус прокурорлар томонидан сўроқ қилинди

Фото: AFP

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг дугонаси - Цой Сун Силь шанба куни махсус прокурорлар томонидан сўроқ қилиниш учун олиб келинди. Бу унга қарши қўйилган айбловлар билан боғлиқ, деб хабар берди Ренхап агентлиги.

Цой Сун Силни президентга бўлган таъсиридан манфаат кўриш илинжида фойдаланиш, коррупция, йирик корпорацияларга босим ўтказиш ва тамагирликда айблашмоқда. У Сеул жанубида жойлашган махсус прокурорлар идорасига маҳкумлар кийими ва тиббиёт маскасида олиб келинган.

Маълумот учун, Жанубий Корея президенти атрофидаги сиёсий ва коррупция билан боғлиқ можаро Пак Кин Хе яқин дугонаси Цой Сун Силга ўнлаб президент нутқлари матни, улар омма олдида ўқиб эшиттирилишидан аввал “сизиб чиққани” сабаб ошкора равишда узр сўраганидан сўнг авж олди. 

Цой Сун Силь Жанубий Корея ҳукуматида ҳеч қандай расмий лавозимларга эга эмас. У ҳибсга олинган. Силга хизмат вазифаларини суиистеъмол қилиш ва коррупция билан боғлиқ айбловлар қўйилмоқда.
 

Мавзуга оид