Ту-154 ҳалокатга учрашида теракт версияси истисно қилинмоқда
Куч тузилмаларидаги манба Россия мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти Сочи яқинида ҳалокатга учрашида теракт версияси деярли истисно қилинади, деб айтди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Самолёт ҳарбий мақсаддаги, яхши қўриқланадиган объект ҳисобланувчи "Чкаловский" аэродромидан ҳавога кўтарилган. У ерга самолётга портловчи қурилма қўйиш учун яширинча киришнинг иложи йўқ", деб айтди манба.
Унинг айтишича, Сочи аэропорти ҳам кучайтирилган тартибда қўриқланади ва у ерга ҳам бегона шахсларнинг кириши истисно қилинмоқда.
Шошилинч хизматлардаги манба самолётнинг фалокатга учрашида унинг қолдиқларининг катта ҳудудга сочилиб кетишига изоҳ бериб, бу самолётнинг сув сирти билан тўқнашишида ҳосил бўлган гидрозарба оқибатида юз берган бўлиши мумкинлигини айтди.
Аввалроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати самолётнинг ҳалокатга учрашига теракт сабаб бўлиши мумкинлигини текшираётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
01:02 / 24.10.2024