49 кунда дунёни ёлғиз кезиб чиққан француз жаҳон рекордини ўрнатди
Француз денгизчиси Том Ковиль бутун дунёни 49 кун ичида кезиб чиқиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бундай натижа йилда 4 марта ўтказилувчи, парус спортида танилган Vende Globe доирасида қайд этилди. ТАСС агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Яхталар дунё регатасига 6 ноябрь куни Франция ғарбидаги Ле-Сабль-д'Олонн шаҳрида старт берилди. Пойга қоидаларига кўра, спортчилар бировга ёрдам сўраб мурожаат қилишлари ва йўлда тўхташлари мумкин эмас. Мусобақада фақат IMOCA (International Monohull Open Classes Association) тоифали бир корпусли кемалар иштирок этиши мумкин.
Ковиль 26 декабрь куни Франциянинг Брест портига қайтди, бу ерда уни парус спортининг минглаб ихлосмандлари кутиб олишди. Бретанилик спортчи дунё бўйлаб регатага бешинчи уринишдан муваффақ бўлди. "Бу шунга арзийди", - деди саёҳатдан қайтган Ковиль матбуот анжуманида.
Гап шундаки, у жаҳон рекордини 8 куну 10 соатга янгилади. Бундан аввалги рекорд Франсис Жуайонга тегишли бўлиб, у дунё бўйлаб 57 куну 13 соат ёлғиз кезган.
"Ниҳоят, мен 4 соатдан кўпроқ ухлай оламан", - деди Ковиль. Шунингдек у регата давомида бор кучи ва организмнинг барча ресурсларини ишга солишга тўғри келганини таъкидлади. "Мен мазкур пойгада бешинчи марта иштирок этишим ва бу сафар ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. Рождество байрамида уйга - турмуш ўртоғим ва икки фарзандим олдига қайтганимдан хурсандман", - дея сўзларига якун ясади денгизчи.
Мавзуга оид
16:11 / 22.10.2024
Канадалик эркак итларни сайр қилдириш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У бир вақтда 38 та итнинг жиловини ушлаб юрган
19:43 / 21.10.2024
Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
16:50 / 10.10.2024
АҚШда ўсмир “Тетрис” ўйинида янги рекорд ўрнатди. У 255-даражагача етиб борди, шундан сўнг ўйин янгидан бошланди
12:00 / 09.10.2024