Россия президенти жаҳонда "қайноқ нуқталар" сони камаймаётганини айтди
Россия президенти Владимир Путин Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) кенгаши сессияси очилишида жаҳонда "муаммоли қайноқ нуқталар" сони камаймаётганини айтди.
"Биз дунёнинг кўплаб ҳудудларида муносабатлар осон йўлга қўйилмаётганини, муаммоли қайноқ нуқталар сони камаймаётганини, эски ихтилофлар эса биз истаган ҳажмда енгиб ўтилмаётганини биламиз. Мисол учун, Афғонистон, Яқин Шарқ, Сурия ва бошқалар муаммолари", деб айтди Путин.
Путин бунинг ҳаммаси КХШТга аъзо давлатларни ташвишлантиришини айтди. Унинг фикрича, норасмий фикрлар алмашуви шаклидаги учрашув ташкилот давлатлари хавфсизлиги соҳасидаги вазиятни муҳокама қилиш, дунёда нималар содир бўлаётгани ҳақида суҳбатлашишга имкон беради.
"Биз учун катта қизиқиш билдирган масалалар бўйича мулоқот бизда доимо давом этиб келади, бироқ муаммолар камаймаяпти. Шунга қарамай, бу бизга у ёки бу йўналишлар бўйича юз бераётган воқеалардан хабардор бўлиш ва бизнинг давлатлар атрофида пайдо бўладиган хавфларга ўз вақтида жавоб беришга имконият беради", деб таъкидлаб ўтди Путин.
Мавзуга оид
23:02 / 25.09.2024
Путин: «Бизга оддий қурол билан ҳужум ҳам ядро зарбасига асос бўлади»
19:43 / 25.09.2024
Россиялик мулозимлар ва The Washington Post таҳлилчилари Кремлнинг ядровий таҳдидлари «энди ҳеч кимни қўрқитмайди» дейишмоқда
23:20 / 23.09.2024
Кремл Путиннинг янги ядровий ракеталари синови муваффақиятсиз кечганидан бехабар эканини маълум қилди
10:50 / 21.09.2024