Спорт | 12:04 / 27.12.2016
9025
1 дақиқада ўқилади

Ибраҳимович 2016 йилдаги голлари сони бўйича Роналду билан тенглашди

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Златан Ибраҳимович АПЛнинг 18-турида "Сандерленд"га қарши кечган ўйинда гол киритиб, 2016 йилдаги голлари сонини 50тага етказди. Бу борада швециялик ҳужумчи Криштиану Роналду билан тенглашиб олди, деб ёзмоқда Tribuna.uz

Златан Ибраҳимович 2016 йилнинг ёзида "ПСЖ"дан "МЮ"га эркин агент сифатида ўтган эди. "МЮ" сафида ҳужумчи 12та гол ва 1та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Маълумот учун, 2016 йилнинг энг яхши тўпурари "Барселона" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси бўлган. Футболчи жорий йилда 51та голга муаллифлик қилган. 

Мавзуга оид