Истанбулда Гулен тарафдорлари иши бўйича биринчи суд жараёни бошланди
Истанбулда Туркиядаги ҳарбий тўнтарув ҳаракатида айбланаётган Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчи ташкилоти (FETÖ) тарафдорлари иши бўйича биринчи суд жараёни бошланди. Бу ҳақида Анадолу нашри хабар берди.
Судланувчиларнинг 29 нафари полиция ходими бўлиб, уларнинг 25 нафари ҳибсга олинган. Ҳарбий тўнтарув ҳаракати содир этилган кун судланувчилар давлат раҳбарининг Истанбулдаги Тарабья туманида жойлашган "Хубер" қароргоҳини ҳимоя билан таъминлаш буйруғига итоат қилишдан бош тортишган.
Полициячилар шунингдек мамлакат конституцион тизимини ўзгартиришга уринишда айбланмоқда.
Истанбул прокуратураси томонидан тайёрланган 59 саҳифали ҳужжатга кўра, судланувчилар давлат раҳбари ҳимояси учун қароргоҳга йўл олиш буйруғига итоат этмаслик билан бирга ўз хизматдошларини ҳам улардан ўрнак олиб, тўнтарув ҳаракатига қарши чиқмасликка чорлашган.
Прокуратура 21 нафар полициячига умрбод қамоқ жазоси, 8 нафарига эса - 15 йиллик қамоқ жазосини талаб қилган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024