Жаҳон | 17:26 / 27.12.2016
5907
1 дақиқада ўқилади

Туркия ШҲТга аъзо бўлиш учун расман мурожаат қилмаган

Фото: ria.ru

Туркия Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо бўлиш учун ариза топширмаган. Бу ҳақида Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисовнинг маълумотига аслсаниб, РИА "Новости" хабар берди. 

"Туркиянинг ШҲТга аъзо бўлишига келсак, бу, биринчидан, Туркиянинг қароридир. Ҳозирча Туркиядан бу борада расмий ариза келиб тушгани йўқ. Ташкилотга аъзо бўлиш учун у ёки бу мамлакатни қабул қилиш ШҲТнинг барча аъзолари ваколати ҳисобланади. Бу масалада консенсус ташкиллаштириш керак. ОАВдаги хабарларни ҳамма эшитган, бироқ бу ҳали расмий мурожаат ҳисобланмайди.  Эҳтимол, бу шунчаки фикрларнинг баён этилишидир. Бу, албатта,  эътиборни жалб қилмай қолмайди", - деди Идрисов сешанба кунги брифингда. 

У "фикрни баён қилишдан то расмий аъзоликка қабул қилингунча - катта масофа" борлигини таъкидлади. 

 

Мавзуга оид