Жаҳон | 10:13 / 28.12.2016
5671
1 дақиқада ўқилади

АҚШда самолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Теннесси штатида енгил моторли самолётнинг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар беради ABC News.

Телеканал маълумотларига кўра, Теннесси миллий гвардияси ҳалокатга учраган самолётни штатнинг Грейт-Смоки-Маунтинс миллий боғи тоғларида топган. Маълумотларга кўра, иккита ёши катта инсон ва 8 ёшли бола ҳалок бўлди.

АҚШ федерал авиация бошқармасининг хабар беришича, йўловчилардан бири носозликлар кузатилганда маҳкама билан боғланишга уриниб кўрган.

Мавзуга оид