Amazon товарларни етказиб беришнинг инновацион усулини ўйлаб топди
Amazon компанияси товарларни сақлаш ва етказиб бериш тизимига патент аризасини топширди. Янги тизимда дирижабллар ва учувчисиз қурилмалар қўлланилади. Бу ҳақида патент хизматининг сайтида маълум қилинди.
Amazon дирижабллардан муайян ҳудудларга жўнатилувчи у ёки бу товарларни сақловчи омбор сифатида фойдаланмоқчи. Учувчисиз қурилмалар эса бевосита харидорларнинг ўзига маҳсулотни етказиб беради. Бундай тизим товар етказиб бериш вақтини кескин камайтиради.
Декабрь ойи бошида Amazon биринчи марта учувчисиз қурилма ёрдамида харидорга товарни етказиб берди. Буюк Британияда яшовчи мижоз телевизион приставка ва поп-корн буюртма қилганди. Компанияда таъкидланишича, у буюртма расмийлаштирилгандан 13 дақиқа ўтиб товарни қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
23:26 / 17.09.2024
Amazon ўз ходимларини офисдан туриб ишлашга қайтармоқчи
22:45 / 17.09.2024
Петербургда меҳнат мигрантларининг 7 мингдан ортиқ патенти бекор қилинди
14:05 / 24.08.2024
Amazon ходими бир ярим йил деярли ишламай, 555 минг доллар маош олди
21:10 / 03.08.2024