Спорт | 14:08 / 29.12.2016
11318
1 дақиқада ўқилади
"Анжи" янги қўлларга ўтди
Россиялик тадбиркор Осман Кадиев Маҳачқалъанинг янги эгасига айланди.
"Клубнинг собиқ эгаси тузилмалари келишув имзоланиши вақтида мавжуд бўлган барча қарзларни ҳал қилиш ҳамда "Анжи" олдидаги барча мажбуриятларни бажаришни кафолатлашди. Томонлар клубнинг янги эгасига оғриқсиз ўтишини таъминлашга, бу жараён клуб ишига таъсир қилмаслигига келишиб олдилар.
Клубнинг янги эгаси Осман Кадиев клубни ўз назоратига олди ҳамда клуб ва унинг аввалги шаклида тўлиқ очила олмаган доғистонлик футболчилар салоҳиятини ривожлантиришга тайёрлигини билдирди. Кадиев клубни сотиб олишда кўзлаган мақсади – Доғистон футболи даражасини оширишдир", деб айтилди клуб расмий сайтида.