Жаҳон | 19:58 / 31.12.2016
9443
2 дақиқада ўқилади

Хитойда инсон тана аъзоларини сотиш билан шуғулланган гуруҳ судланди

Фото: Fotolia/ Fotokon

Хитойнинг Шаньдун вилояти суди 16 кишидан, жумладан тиббий ходимлардан иборат гуруҳни инсон тана аъзоларини сотгани учун 5 йилгача қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Цзинань шаҳри суди маълумотларига кўра, бир гуруҳ шахслар 2014 йил ноябридан бошлаб интернет орқали Хитойда ўз буйракларини сотмоқчи бўлганларни топиб, уларда керакли таҳлиллар ўтказган. 

Буйрагини сотмоқчи бўлган шахс барча жараёнлардан ўтгач, гуруҳ таркибидаги шифокорлар Фэйчэн шаҳрида тана аъзосини олиш бўйича ноқонуний операция ўтказганлар. Донорга буйрак учун 40 минг юан (6,5 минг долларга яқин) тўланиб, унга муҳтож бўлганларга эса 400 минг юандан 600 минг юангача (86 минг доллар) нарх айтилган.

Суд 16 кишини, жумладан икки жарроҳ, бир анестезиолог, ҳамшира ва шифокор ёрдамчисини тана аъзоларини ноқонуний сотишни ташкил этганлари учун 5 йилгача қамоқ жазосига маҳкум қилди. Жиноятчилар, шунингдек, 10 минг юандан 40 минг юангача жарима тўлаб беришади. 

 

Мавзуга оид