Афғонистон армияси 21 нафар "Толибон" жангарисини йўқ қилди
Афғонистоннинг шимолидаги Логар провинциясида ҳарбий авиазарбалар натижасида камида 21 нафар "Толибон" радикал ҳаракати жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақида бугун, 2 январь куни Синьхуа агентлиги Афғонистон ички ишлар вазирлиги берган маълумотга асосланиб, хабар берди.
"Якшанба куни кечқурун Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари ҳарбий разведка маълумотларини олгандан сўнг Логар провинциясидаги Чарх туманида "Толибон" радикал ҳаракат жангарилари позициясига ҳарбий авиазарбалар ҳужумини амалга оширди, - дейилади ҳужжатда. - Рейдлар давомида камида 21 киши, шу жумладан икки нафар ҳаракат қўмондони ҳалок бўлган".
Бундан ташқари, операция натижасида радикалларнинг қурол-аслаҳалари йўқ қилинган.
Манбага кўра, "Толибон" ҳаракати жангарилари қурбонларга оид маълумотларни тасдиқламаган.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
16:56 / 10.09.2024
“Толибон” давлатчиликни қанчалик уддалаяпти?
12:46 / 10.09.2024