Уммонда биринчи марта аёл киши полиция бошлиғи лавозимига тайинланди
Уммондаги полиция участкасига илк марта аёл киши раҳбарлик қиладиган бўлди. Gulf News шу ҳақида хабар берди.
Пойтахт Масқат шаҳридаги Ватаяҳ полиция участкасининг янги раҳбари лейтенант Шайхаҳ бинт ал-Ашур Ҳамбасияҳ Уммонда ушбу лавозимни эгаллаган биринчи аёл сифатида тарихга кирганидан бахтиёр экани ва бундан фахр туйғусини ҳис қилганини айтди.
У барча соҳаларда муваффақиятларга эришиш, янги иш жойи ҳамда оила ўртасида мувозанат сақлаш учун имкон қадар ҳаракат қилишини маълум қилди.
"Менинг ишимни яхши тушунувчи турмуш ўртоғим ва оилам борлиги туфайли кўп қийинчиликларни бартараф қилишга муваффақ бўлдим", - деди у.
Шайхаҳ Уммон қироллик полициясига 1990 йилда қўшилган. 1996 йилда у аёл офицерлар учун ажратилган илк ўринларга даъвогарлик қилган ва натижада Масқат полициясида вояга етмаганлар билан шуғулланувчи бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Кейинчалик у қироллик полициясининг бошқа лавозимига ўтди ва охир-оқибат Ваятаҳ полициясининг раҳбари лавозимига тайинланди.
Шайхаҳ Уммондаги барча аёл полициячиларни фидокорона хизмат қилиш ва ишда ташаббус кўрсатишга чақирди.
Мавзуга оид
13:05 / 09.11.2024
Россияда полиция «анъанавий қадриятлар»ни мустаҳкамлашни бошлайди
14:14 / 14.09.2024
Ўзбекистон Ҳинд океанига чиқиш учун Уммон имкониятларидан фойдаланиши мумкин
21:12 / 08.09.2024
Россияда ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган полициячилар судланади
10:49 / 17.07.2024