Жаҳон | 22:26 / 04.01.2017
5695
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда электропоезд фалокатга учраши оқибатида 103 киши жабрланди

Фото: AP

Нью-Йоркнинг Бруклин туманидаги "Атлантик терминал" вокзалида йўловчи электропоезди фалокатга учради. Шаҳар ёнғинга қарши қўриқлаш хизматида маълум қилинишича, фалокат оқибатда 103 киши жабрланган.

Маълумотларга кўра, жабрланган йўловчилар олган жароҳатлар хавфли эмас. Жароҳатланганларга Бруклиннинг икки шифохонасида ёрдам кўрсатилган. 

Лонг-Айленддан келаётган электричка рельслардан чиқиб кетиб, вокзалга келганда кескин тўхташ амалга оширган. Фалокат темир йўлнинг Long Island Rail Road қисмида юз берган. Бу йўл бўйича мунтазам қатнов амалга оширилади. Ундан ўртача кунига 301 минг йўловчи фойдаланади ва бу Шимолий Америка темир йўл тизимида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 

Мавзуга оид