Жаҳон | 23:34 / 06.01.2017
12390
1 дақиқада ўқилади

Флорида аэропортида отишма: қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

АҚШнинг Флорида штати,  Форт-Лодердейл шаҳрида жойлашган халқаро аэропорт ҳудудида отишма рўй берди.

Ушбу ҳодиса вақтида камида 1 киши ҳалок бўлган ва 9 киши турли даражада жароҳатланган. Бу маълумот Оқ уйнинг собиқ матбуот котиби Ари Флейшер томонидан тасдиқланган.

Одамларни ўққа тутган шахс ёлғиз ҳаракатлангани айтилмоқда.

Аэропорт ҳудудида йўловчилар ва ходимларни эвакуация қилиш ишлари олиб борилган.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Мавзуга оид