Спорт | 23:27 / 06.01.2017
12331
2 дақиқада ўқилади

Левандовски дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин

Хитойдаги клублардан бири «Бавария»нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовскига 40 миллион евролик маош тайинлашга тайёр. Бу ҳақда футболчининг агенти Цезарий Кухарский маълум қилган.

У ўз мижозига қизиқиш билдираётган клуб номини аниқ келтирмаган.

Агар футболчи бу таклифни қабул қилса, 2016 йилнинг декабрида «Бока Хуниорс»дан «Шанхай Шэньхуа»га ўтиб, 40 миллион еврога яқин маош олиши аниқ бўлган аргентиналик футболчини ортда қолдириб, дунёнинг энг қимматбаҳо футболчисига айланиши мумкин бўлади.

Қайд этиш керакки, Левандовски ўтган йилнинг декабрида «Бавария» билан шартномасини 2021 йилнинг ёзига қадар узайтирганди.

5 январь куни Хитой спортига жавобгар маъмурият юлдуз футболчиларга сарф этилаётган миллионларга чеклов ўрнатилиши ҳақида маълум қилганди.

«Футболчилар ва трансфер учун сарф этилаётган пуллар учун максимал нарх белгилаб берилади. Жамоалар юлдуз футболчилар учун пулларни ақл билан ишлатиши керак», — деб ёзилганди маъмурият баённомасида.

Мавзуга оид