Samsung’дан таъсирли видео: «Қаерда бўлсангиз ҳам биз сизга ғамхўрлик қиламиз»
Samsung компаниясининг Ҳиндистондаги бўлими «Қаерда бўлсангиз ҳам биз сизга ғамхўрлик қиламиз», деб номланган таъсирли видеони тақдим этди. Унда хизмат машинаси мамлакатнинг энг олис ҳудудларига ҳам бориши акс этган. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда.
Роликда телевизори ишламай қолган қизга ёрдам беришга шошилган Samsung муҳандиси ҳақида ҳикоя қилинади. У йўлда учраган қийинчиликларга қарамай, қизнинг олдига ўз вақтида етиб боради. Йигит ташриф буюрган жой кўриш қобилияти паст ногирон болалар уйи бўлиб чиқади. Муҳандиснинг ёрдами туфайли ёш ҳиндлар ўз уйлари тарбияланувчисининг телевизор орқали чиқишини тинглашади.
Маълумот учун: Samsung компанияси Ҳиндистонда 3 мингдан зиёд хизмат кўрсатиш шохобчасини очган. Шунингдек, мижозларга ёрдам бериш учун 535та автомобиль ажратган.
Мавзуга оид
21:04 / 02.10.2024
Ҳиндистонда ўқитувчилар «мактаб фаровонлиги» учун ўқувчини қурбон қилишди
22:15 / 01.10.2024
Ҳиндистон Венера сайёрасини тадқиқ этиш бўйича биринчи миссиясини учиради
14:25 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон икки томонлама инвестиция шартномаси имзолади
23:11 / 27.09.2024