Light | 21:55 / 07.01.2017
21727
3 дақиқада ўқилади

Бахтсиз кишилар қандай одатларидан халос бўлишлари керак?

Ҳар биримизнинг ҳаётимизда оғир кунлар бўлиб туради. Ишлагимиз келмайди, кўча-кўйда оёқларимизни босиб олишади, севимли итимизнинг ҳаракатлари ҳам ортиқчадек кўринади. Бироқ диққатни шунда тўхтатиш шартмикан? Диққатини салбий жиҳатларда тўхтатадиган кишиларнинг ташхиси - ўз-ўзидан сурункали норозилик ҳисси. Trendymen нашри бахтсиз кишилар йўл қўядиган бир неча хатоларга ишора қилди. Уларни имкон қадар четлаб ўтинг!

Ўзгартириб бўлмайдиган нарсалар ҳақида қайғуриш - шахснинг биполяр бузилишига олиб келувчи омил. Ҳаммамиз ҳам баъзан "Агар бундай қилганимизда, ундай бўларди", дея ўйланиб қоламиз. Шуни ёдингизда тутингки, бу йўлнинг охири берк. Бахтсиз кишилар ана шундай бемаъни хаёлларга бажонидил берилишга мойил бўлишади. Бўладиган иш бўлди ва олдингиздаги ягона вазифа - бундан тегишли хулоса чиқариш ҳамда ушбу ҳаётий сабоқни ёдда сақлаш. Кейинги сафар ақл билан иш тутасиз.  Агар шундай қилиш қўлингиздан келмаса, вақт машинаси ихтиро қилинишини кутишдан ўзга чорангиз йўқ. 

Қийинчиликнинг илк белгилариданоқ енгилиш осон. Бахтсиз киши муаммо юзага келиши биланоқ қўлларини боши орқасига қўйиб, ётиб олади - бу бир қарашда жуда осон, ахир. Аслида ҳар бир "енгилиш" қўнгилда оғир мағлубият ҳиссини пайдо қилади. Бошқача йўл тутганингизда вазият мутлақо ўзгача бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ўй-хаёллар умрбод сизга тинчлик бермайди. Ўзингизни  енгиб, ғалабага эришиш учун имкон қадар ҳаракат қилинг. 

Ҳамма нарсани ўзига ҳаддан зиёд яқин қабул қиладиганлар, қоидага кўра, ҳаётга ҳам шундай муносабатда бўлишади. Ҳаётда бемаъни ҳодисалар шу қадар кўп бўладики, уларни ҳазил-ҳузул билан енгиб ўтган инсонгина ютиб чиқади. Атрофда бўлаётган воқеаларни "Оббо, нима учун айнан мен?" қабилида қабул қилиш бемаъни ва аҳмоқона ўй-хаёлларга олиб келади. 

Бошқалар нима деб ўйлайди? Мен тўғри йўл тутдимми? Кўринишим қандай? - шу каби ўй-хаёллар қанча вақт ва куч-қувватингизни олишини бир ўйлаб кўринг-а?! Ўзингизни бўш қўйинг, сизнинг хатти-ҳаракатларингизнинг аксариятига бировлар эътибор ҳам бермайди. Сиз қилишингиз керак бўлган ишни бажаринг, атрофингиздаги ҳар бир кишининг  фикрига қулоқ тутиш шарт эмас. 

Бахтсиз кишилар спорт билан шуғулланишмайди. Уларнинг бунга вақти ҳам йўқ: ҳаёт бошқача кечганда қандай бўлиши ҳақида ўйлаш ёки ўз-ўзига атрофдаги  ноҳақликдан нолиш керак, ахир! Аслида эса спорт сизнинг ақлий ва жисмоний саломатлигингизни чархлайди. У билан қанча кўп шуғуллансангиз, ўзингизни шунча яхши ҳис қиласиз. Кўпроқ куч-қувват, кўпроқ бахт - қоидаси оддий. 


 

Мавзуга оид