Жаҳон | 08:38 / 08.01.2017
5979
1 дақиқада ўқилади

Кот-д'Ивуарда исёнчилар мудофаа вазирини қўйиб юборишди

Кот-д'Ивуарнинг Буака шаҳрида исён кўтарган ҳарбийлар мамлакат мудофаа вазири  ва исён вақтида бино ичида ушлаб турилган одамларни озод қилдилар, деб хабар бермоқда гувоҳларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. 

Аввалроқ исён кўтарган ҳарбийлар мамлакат президенти Алассан Уаттар исённи якунлаш бўйича келишувга келинганини эълон қилгандан кейин ярим соат ўтиб мудофаа вазири уйини ўққа тутишганди.

Қуролланган ҳарбийлар мамлакатнинг учта шаҳри – Буака, Далоа ва Корогода тартибсизликлар ва исён уюштиришган. Улар маошларининг оширилишини талаб қилишган.

 

Мавзуга оид