Жаҳон | 02:33 / 08.01.2017
8955
1 дақиқада ўқилади

Кот-д'Ивуардаги ҳарбийлар исёни яна икки шаҳарга етиб борди

Фото: Reuters

Жума куни Кот-д'Ивуарда ҳарбийлар исёни шанба куни мамлакатнинг яна бир нечта шаҳарларига, хусусан, Абиджан ва Ман шаҳарларигача тарқалди, дея маълум қилди Франс Пресс. 

Манба берган маълумотга кўра, Абиджандаги Акуэд ҳарбий базасида отишма овозлари эшитилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳарбийларга лагерга олиб борадиган барча йўлларни тўсиб қўйди ва бунинг оқибатида йўлларда тирбандликлар юзага келди. 

Агентликнинг маълум қилишича, норозиликлар Ман шаҳрига ҳам етиб борган. 
 

Мавзуга оид