Жаҳон | 23:47 / 09.01.2017
5499
2 дақиқада ўқилади

Беларусда 80 та давлат фуқаролари учун 5 кунлик визасиз тартиб киритилмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко 80 та давлат фуқароларига мамлакатга кириш ва чиқишнинг визасиз тартибини ўрнатиш ҳақидаги фармонни имзолади. 

"Ҳужжат билан Беларусга 5 кундан кўп бўлмаган муддатга 80 та давлат фуқароларига Минск аэропортидаги давлат чегараси ўтказиш пункти орқали киришда визасиз кириш тартиби ўрнатилади", дейилган хабарда. Фармон Европанинг 39 та давлати, Бразилия, Индонезия, АҚШ ва Японияга нисабатан амал қилади. 

Ҳужжат "тадбиркорлар, сайёҳлар, умумий фуқаролик паспортига эга бўлган жисмоний шахслар" саёҳатини фаоллаштиришга қаратилган ва расмий сафарларни амалга оширувчи хорижликларга амал қилмайди.

Вьетнам, Гаити, Гамбия, Гондурас, Ҳиндистон, Хитой, Ливан, Намибия, Самоа фуқаролари учун хорижга чиқиш учун ҳужжатда Европа Иттифоқи давлатлари ёки Шенген ҳудудига кириш учун кўп маротабали виза ҳамда Минск аэропортига келгандан кейин ундан 5 кун ичида қайтиб кетишни тасдиқловчи авиачипта бўлиши қўшимча талаб ҳисобланади.

Визасиз ҳаракатланишнинг бу қоидаси Беларусга Россиядан авиарейслар билан келувчи кишиларга ҳамда Россия аэропортларига учиб кетмоқчи бўлганларга татбиқ қилинмайди (бу рейслар ички ҳисобланиб, уларда чегара назорати амалга оширилмайди). Фармон чоп этилгандан бир ой кейин кучга киради.

 

Мавзуга оид