Фан-техника | 15:17 / 09.01.2017
5420
1 дақиқада ўқилади

Volkswagen'нинг собиқ менежери қўлга олинди

АҚШ Федерал қидирув бошқармаси (ФҚБ) Volkswagen менежери Оливер Шмидтни қўлга олди. У фирибгарликда гумон қилинмоқда. The New York Times шу ҳақида хабар берди

Манбага кўра, АҚШда 2014-2015 йилларда Volkswagen'нинг норматив талабларга риоя қилиш бўлимига раҳбарлик қилган менежер 7 январь куни Флоридада қўлга олинган. Нашрда маълум қилинишича, Шмидт Детройтда суд олдида жавоб беради. 

Оливер Шмидт

Бундан ташқари, собиқ менежернинг қўлга олиниши "дизельгейт" бўйича тергов ишининг жадаллашувини билдиради. Нью-Йорк ва Массачусетс прокурорларининг компанияга қарши очган ишига оид ҳужжатларга кўра, жаноб Шмидт зарарли чиқиндилар ҳақидаги маълумотларни сохталаштиришни яширишга уринишда муҳим роль ўйнаган. 

Мавзуга оид