Жамият | 07:52 / 11.01.2017
13408
1 дақиқада ўқилади

Черковда оммавий қотиллик содир этган америкалик ўлим жазосига маҳкум қилинди

Фото: Getty Images

АҚШнинг Чарльстон суди ҳукм чиқарувчилари ҳайъати черковда оммавий қотиллик содир этган 22 ёшли оқ танли Дилан Руфни ўлим жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Маълум қилинишича, ҳукм чиқарувчилар 3 соат давомида маслаҳатлашиб, унинг натижасига кўра қотилга бир овоздан ўлим жазоси беришга қарор қилишган. 

АҚШ адлия вазирлигида "чарльстонлик мерган" ирқий адоват негизида жиноят содир этганлик учун ўлим жазосига тортилаётган биринчи судланувчи ҳисобланиши айтилди.

Жанубий Каролина штатидаги афроамерикаликлар қатновчи черковга ҳужум 2015 йил 17 июнда содир этилган. Ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлган. Тахмин қилинишича, қотил одамларни ирқий адоват негизида ўлдирган. 2016 йил июлида АҚШ ҳукумати қотилга 33 та модда бўйича айблов эълон қилган.  

Мавзуга оид