Спорт | 16:02 / 11.01.2017
13023
1 дақиқада ўқилади
Роналдо Оуэндан хафалигини билдирди
Афсонавий бразилиялик футболчи Роналдо «Реал»даги собиқ жамоадоши Майкл Оуэннинг унинг ортиқча вазн тўплагани ҳақидаги ҳазилига муносабат билдирди.
«Менинг вазним замонавий дунё эътиборини шунчалик ўзига қаратаётганидан карахт аҳволдаман. Тўғрисини айтсам, бунинг қанчалик қизиқ эканига ақлим етмаяпти», – дея тан олган бразилиялик футболчи.
Оуэннинг сўзларига унинг собиқ жамоадоши Роберто Карлос ҳам изоҳ берган.
«Бундай ҳазилларни ёқтирмайман. Роналдо - менинг яқин дўстим, бундай масалаларда эҳтиёткорлик билан гапириш лозим.
Роналдонинг танасига эмас, балки юрагига эътибор қаратиш керак, унинг улкан қалби бор», – деган Карлос.
Майкл Оуэн Роналдонинг ҳозирги кўриниши ҳақида ҳазиломуз фикр билдирди
Мавзуга оид
13:50 / 22.05.2020
Чемпион ҳикоялари. Роберто Карлос «Реал»даги йиллари, Лоренцо Санс ва пандемия даври ҳақида
22:21 / 09.08.2019
Роберто Карлос ўзининг машҳур зарбасини такрорлади
18:27 / 28.01.2019
Роберто Карлос: «Академияларимни Ўзбекистонга ҳам олиб кириш ниятидаман»
15:01 / 28.01.2019