Спорт | 11:36 / 16.01.2017
17693
1 дақиқада ўқилади

Клопп ва Моуриньо ўртасида даҳанаки жанг юз берди

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" бош мураббийлари Жозе Моуриньо ва Юрген Клопп ўртасида Англия чемпионатининг 21-тури учрашуви вақтида даҳанаки жанг юз берди. Жамоалар ўртасидаги учрашув "МЮ"нинг 1:1 ҳисоби билан якунланди.

Воқеа 2-бўлимга қўшиб берилган вақтда содир бўлди. Келишмовчиликка "МЮ" ярим ҳимоячиси Андер Эрреранинг рақиб жамоа ҳужумчиси Роберто Фирмино билан майдон марказидаги тўқнашуви сабаб бўлган.

Низога қарамай, икки мураббий ўйиндан сўнг бир-бирларини қўлларини сиқиб қўйишган.

Мавзуга оид