Спорт | 11:55 / 18.01.2017
12625
1 дақиқада ўқилади

Фото: Тармоқларда «Барселона»нинг 2017/2018 йилги мавсуми учун либослари сурати тарқалди

Каталониянинг «Барселона» клуби 2017/2018 йилги мавсумда кийиб тушиши тахмин қилинаётган либослар дизайни тармоқларда пайдо бўлди.

Унга кўра, Жамоанинг асосий либоси ҳар доимгидек кўк-аноррангли тусда бўлади. Фақат ранглар орқали тасвирланган қаторлар ҳозиргига қараганда ингичкароқ ва кўпроқ бўлган. Шунингдек, янги мавсумдан бошлаб жамоа либосида титул ҳомий сифатида Rakuten ритейлери бренди акс этади.

Қуйидаги фотода жамоанинг келгуси мавсум учун киядиган уй, меҳмон ва учинчи либоси тасвирланган.

Мавзуга оид