Спорт | 20:24 / 21.01.2017
12526
1 дақиқада ўқилади

Денис Истоминнинг 1/8 финалдаги рақиби аниқ бўлди

Австралияда давом этаётган «Улкан тож» туркумига кирувчи Australian open мусобақасининг 1/8 финалида иштирок этадиган барча иштирокчилар номи аниқ бўлди.

Нимчорак финалга йўлланма олган ўзбекистонлик Денис Истоминга бу босқичда турнирнинг 15-тартиб рақами остида сараланган теннисчиси, болгариялик Григор Димитров рақиблик қиладиган бўлди.

Григор Димитров 4-босқичда франциялик Ришар Гаскени (18-сараланган теннисчи) уч сетга кўра, жуда осонлик билан мағлубиятга учратди — 6:3, 6:2, 6:4 .

Денис Истомин ва Григор Димитров ўртасидаги 1/8 финал учрашуви 23 январь куни бўлиб ўтади.

Григор Димитров

Мавзуга оид