Озарбайжонда 1990 йилги воқеалар қурбонлари ёд этилди
Озарбайжонда 1990 йил 20 январь фожиаси қурбонлари ёд этилди. Эрта тонгдан ўн минглаб одамлар Бокудаги Шаҳидлар хиёбонига Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ва озодлиги учун ўз ҳаётини берган фуқароларнинг хотираларини ёд этгани кела бошладилар.
Мамлакат президенти Илҳом Алиев "Мангу олов" ёдгорлигига гулчамбар қўйиб, ўша машъум воқеалар қурбонлари хотираларини ёд этди.
Бокуга 1990 йил 20 январда совет армияси қўшинларининг Арманистоннинг тажовузкор ҳаракатлари ва унинг Озарбайжонга ҳудудий эътирозларига қарши норозиликларни бостириш учун киритилиши фожиага олиб келган. Ўшанда 130 дан кўпроқ одам ҳалок бўлганди.
1990 йил 20 январь замонавий Озарбайжон тарихига қаҳрамонлик саҳифаси бўлиб кирган.
Қонли воқеалардан 27 йил ўтгач ҳам Озарбайжон халқи ўша кунни унутолмаяпти ва бу фожиа айбдорларига ўз нафратини билдириб келмоқда.
Озарбайжонда 20 январь фожиаси ҳар йили Умумхалқ қайғу куни сифатида нишонланади.
Мавзуга оид
20:10 / 12.11.2024
Зироат Мирзиёева Бокуда ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди
23:13 / 23.08.2024
Зироат Мирзиёева ва Саида Мирзиёева Озарбойжон биринчи хоними билан учрашди
23:00 / 18.08.2024
Озарбайжон БРИКСга қўшилиш ниятида
19:16 / 02.08.2024