Жаҳон | 20:45 / 25.01.2017
9649
1 дақиқада ўқилади

Вашингтондаги намойишчилар Оқ уй яқинида қурилиш кранини эгаллаб олишди

АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳридаги намойишчилар Оқ уй яқинидаги кўтарма кранни эгаллаб олишди, деб хабар қилмоқда АВС телеканали.

Полиция маҳкамаси вакилининг сўзларига кўра, кранга 7 нафар намойишчи чиқиб олган, улар қурувчиларга ишни давом эттиришларига имкон бермаяпти. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Washington Post нашрининг собиқ биноси жойлашган ҳудуд атрофини ўраб олган.

Улар нимага норозилик билдираётгани маълум эмас. 

Мавзуга оид