Ўзбекистон | 11:38 / 26.01.2017
142617
2 дақиқада ўқилади

Ислом Каримовга уюштирилган суиқасд ҳақидаги китоб нашрдан чиқди

25 январь куни Тошкентда ёзувчи Акбар Мирзонинг “Суиқасд” асари тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Янги китоб Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг туғилган куни арафасида тақдим қилинмоқда. Китоб воқеалари асосида 1999 йилнинг февраль ойида Тошкентда бўлиб ўтган воқеалар ётади. Ўшанда ваҳобий-террорчилар Ўзбекистон президенти, ҳукуматига ва ҳуқуқни сақлаш органларига қарши тажовуз қилишган эди. Шунингдек, жиноятчиларни фош қилишда иштирок этган ҳуқуқни сақлаш органларининг тезкор ва аниқ ҳаракатлари ҳақида ҳам ҳикоя қилинади.

“Бу асар ёш ва истиқболли ёзувчи Акбар Мирзонинг олдин чоп этилган, Наманган ва Андижон воқеалари акс эттирилган, "Аёзи чўзилган баҳор" ва "Ажал билан юзма-юз" китобларининг давоми бўлиб, у мустақил Ўзбекистон босиб ўтган мураккаб йўлни тасвирлайди. Асарда Ўзбекистон Биринчи Президенти фаолияти ҳақида бадиий нақлда ҳикоя қилиб берилган”, деб китоб ҳақида ўз фикрларини билдирган Ўзбекистон  ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳабиб Темиров.

Мавзуга оид