Иқтисодиёт | 22:30 / 27.01.2017
4010
1 дақиқада ўқилади
Shell Шимолий денгиздаги 3 млрд долларлик активини сотмоқда
Shell нефть-газ компанияси Шимолий денгиздаги ўз активларининг 3 млрд долларлик катта қисмини сотмоқчи, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Британ-нидерланд компанияси активларини Шимолий денгизда конларни ўзлаштириш билан шуғулланувчи Chrysaor нефть компанияси сотиб олади.
Chrysaor харидни EIG Partners инвестицион фирмаси орқали ўтказмоқчи.
Shell ўз активларини BG Group’ни 43 млрд долларга сотиб олгани сабабли қарзни узиш ва харажатларни камайтириш мақсадида сотмоқда.