Фан-техника | 11:59 / 28.01.2017
9176
2 дақиқада ўқилади

Интернетда McLaren янги суперкарининг илк суратлари пайдо бўлди

Интернетда McLaren компанияси янги суперкарининг ниқобсиз тасвирланган илк суратлари пайдо бўлди. Ушбу суратларни моделнинг ёпиқ тақдимотидан Autoweek нашри чоп этди.

Ушбу сурат ким томонидан ва қачон олингани номаълум. Янги суперкарнинг биринчи оммавий намойиши Женевадаги автосалонда март ойида бўлиб ўтади.

Аввалроқ McLaren янги моделнинг пайдо бўлишини тасдиқлаганди. Ҳозирда 650S купеси ўрнига келувчи суперкар P14 индексини олган. Тахмин қилинишича, моделнинг серияли нусхаси 720S деб аталади. 

Янги машина асосида углепластик Monocage II монококки ётади. Моделнинг массаси аввалги шунга ўхшаш жиҳозланишга эга моделдан тахминан 18 кг га енгиллашади. McLaren 720S суперкари 720 от кучига эга 3,8 литрли двигатель билан жиҳозланади. 

Янги суперкар, шунингдек, пойга автомобиллари каби асбоблар панели билан жиҳозланади. Тахмин қилинишича, машинанинг трек режимида асбоблар панелининг бир қисми олд панелга олинади ҳамда ҳайдовчига фақатгина муҳим маълумотлар: двигателнинг тирсакли вали оборотлари ва танланган узматани кўриш имкониятини қолдиради.  

Мавзуга оид