Жамият | 12:52 / 30.01.2017
8889
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Антонио Бандерас касалхонага олиб кетилди

Буюк Британияда машҳур актёр Антонио Бандерас касалхонага олиб кетилди, деб хабар тарқатди The Sun нашри. Газета маълумотига кўра, актёр Суррей графлигидаги уйи яқинида жойлашган касалхонага етказилган.

Хабар қилинишича, 56 ёшли Бандерас машғулотлар вақтида кўкрак қафасида кучли оғриқни ҳис этган, шундан сўнг тез ёрдам чақиртирилди. Бир қанча вақт ўтгандан кейин актёр уйига йўл олган.

Артист юқоридаги газета билан суҳбатда, у билан шундай “эпизод” юз берганини айтиб, унга ёрдам кўрсатган шифокорлар ишини баҳолади.

Маълумот учун, Бандерас Британияга 2015 йилга кўчиб ўтган. У Суррей графлигидаги Кобхэм шаҳрида истиқомат қилади.

Мавзуга оид