АҚШ сенатори Мелания Трампнинг иммиграция ҳужжатларини ошкор қилишга чақирди
Калифорния штати сенати аъзоси Нэнси Скиннер (Nancy Skinner) Оқ уй АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трампга тегишли иммиграция ҳужжатларини кўрсатишни талаб қилди. Бу ҳақда The Independent нашри ёзмоқда.
Сиёсатчининг баёноти янги давлат раҳбарининг иммиграция чораларини кучайтиришига нисбатан ўзига хос жавобдир, деб қайд этади Politico нашри.
«Трамп атрофидагиларнинг ҳеч бири президент рафиқасининг қонунийлигини тасдиқловчи ёки умуман шундай ҳужжати мавжудлигини исботловчи бирор далил тақдим этмаган», — дея таъкидлаган сенатор.
Скиннернинг ёдга олишича, ўтган йилнинг август ойида Трамп ваъда берганидек, унинг рафиқаси ушбу масала бўйича президентлик сайловига қадар махсус матбуот анжумани ўтказиши керак эди. Бироқ, у ташкил этилмаган.
Оқ уй маъмурияти сенатор баёнотига изоҳ бермади.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024