Евроҳудуд иқтисодиёт ўсиши суръатлари бўйича АҚШдан ўзиб кетди
Евроҳудуд иқтисодиёт ўсиши суръатлари бўйича 2008 йилдан бери биринчи марта АҚШдан ўзиб кетди. Бу ҳақда РБК нашри хабар бермоқда.
2016 йилда Евроҳудудга кирувчи 19 та давлатнинг (евро пул бирлигидан фойдаланувчи давлатлар) ялпи ички маҳсулоти ўсиши йиллик ифодада 1,7 фоизга ўсди, деб хабар берилмоқда Eurostat матбуот баёнотида. АҚШ ЯИМ эса ўтган йил натижаларига кўра 1,6 фоизга ошган ва иқтисодий ўсиш суръатлари охирги 6 йил ичидаги энг минимал даражада бўлган.
Евроҳудуд давлатлари бу кўрсаткич бўйича охирги марта АҚШдан 2008 йилдагина ўзиб кета олгандилар, ўшанда нисбат 0,4 фоизга 0,3 фоизни ташкил қилганди.
Таъкидланишича, 2016 йил якунларига кўра Европа Иттифоқининг барча 28 та давлати ЯИМи 1,9 фоизга ўсган. Ўсиш АҚШникидан 2011 йилдан бери биринчи марта юқорироқ бўлган.
Халқаро валюта жамғармаси прогнозларига кўра, 2017 йилда АҚШ ЯИМи 2,3 фоизга, 2018 йилда эса 2,5 фоизга ўсади. Евроҳудуд иқтисодиёти эса бу даврда йилига 1,6 фоиздан ўсади.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024