Жамият | 13:53 / 01.02.2017
28175
1 дақиқада ўқилади

Мандаринлар нимаси билан хавфли: кутилмаган маълумот

Мандаринларни кўп истеъмол қилиш болалар соғлиғига катта зиён етказиши мумкин. Бу ҳақида Feel Good нашри хабар берди. 

Мандарин таркибида лимон кислотаси кўп миқдорда бўлади, бу овқат ҳазм қилиш тизимига зарарлидир. Бу мева аллергияни қўзғатиши мумкин, шунингдек жигар, ичаклар ва ошқозонда яллиғланиш жараёнларини авж олдириши мумкин. У ҳаттоки сурункали касалликларни ҳам келтириб чиқаради. 

Шу боис олимлар ушбу мевани болалар ҳамда турли босқичлардаги гепатит ва нефрит билан касалланган беморларга тавсия қилишмайди. 

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, мандарин ейишдан олдин бирор нарса истеъмол қилиш керак, масалан, банан.

Мавзуга оид