Иқтисодиёт | 10:45 / 02.02.2017
8131
1 дақиқада ўқилади

Дунё кимё саноатидаги энг етакчи компания вакиллари “Ангрен” ЭИЗга ташриф буюрди

1 февраль куни “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида “BASF Марказий Осиё” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашув давомида “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида инвесторларга яратилган қулай муҳит ҳақида маълумот берилди, шунингдек, эркин иқтисодий зона ҳудудида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар ҳақида тақдимот ўтказилди.

BASF – ўз ичига олтита юқори интеграциялашган ишлаб чиқариш комплексларини қамраб олган кимё саноати бўйича дунё етакчиси саналиб, жаҳон бўйлаб 370дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари ва 113 минг ходими бор.

Концерн таклифлар портфелида, жумладан, нефть ва табиий газ, кимёвий модалар, пластмасса, махсус кимёвий моддалар, қишлоқ хўжаликка мўлжалланган ва нозик кимё маҳсулотлари бор.

Мавзуга оид