Жамият | 15:01 / 05.02.2017
9401
1 дақиқада ўқилади
Видео: Англиялик киши кучли довул вақтида денгизда чўмилишга қарор қилди
Англиянинг Девон графлигидаги Долиш шаҳрида кучли довул вақтида денгизда чўмилишга қарор қилган кишини видеога олишди.
"Долишда эрта тонг. Қандайдир ақлдан озган киши эса денгизда чўмилмоқда", — дея видео муаллифи Пол Жонсон ҳодисага изоҳ берган.
Ролик аввалида денгиз суви қирғоқдаги темирйўлга қандай отилаётганини кўриш мумкин. Шундан сўнг автор камерани денгиз томонга қаратади ва сувдаги одамга кўзи тушади. Бу одам чўкмаётган, айнан чўмилаётганди.
Daily Mirror нашрининг аниқлик киритишича бу вақтда Девон графлиги ҳудудида шамол тезлиги соатига 110 километрни ташкил қилмоқда эди.
Мавзуга оид
14:24 / 27.09.2024
«Қурбонлар кўп бўлиши мумкин». «Ҳелен» тўфони Флоридага ёпирилди
14:29 / 26.08.2024
Дунёдаги энг хавфли денгизлар маълум қилинди
13:50 / 11.07.2024
АҚШда довуллар мавсуми жуда эрта бошланди. Олимлар вазият янада оғирлашиши мумкинлигини айтмоқда
12:25 / 27.11.2023