Камерун Африка миллатлари кубоги ғолиби бўлди
Габонда бўлиб ўтган Африка миллатлари кубоги финалида Камерун Мисрни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида Миср терма жамоаси ўйинчиси Муҳаммад Ал-Нанни ҳисобни очди. Бироқ камерунликлар 2-бўлимда ўйинда туб ўзгариш қилиб, Николя Н`Кулунинг 59-дақиқадаги ва Венсан Абубакарнинг 88-дақиқадаги голлари эвазига ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилдилар.
Шу тариқа, Камерун 2002 йилдан бери биринчи марта ушбу мусобақа ғолиби бўлди. Камерун эндиликда "Қора қитъа"нинг энг нуфузли футбол мусобақасининг 5 карра чемпионига (1984, 1988, 2000, 2002, 2017) айланди. Эътиборлиси, кейинги Африка миллатлари кубоги айнан Камерун мезбонлигида ўтади.
Африка миллатлари кубоги. Финал
Миср — Камерун — 1:2
Голлар: Ал-Нанни, 22 — 1:0, Н'Кулу, 59 — 1:1, Абубакар, 88 — 1:2
Мавзуга оид
13:00 / 27.09.2024
Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
12:40 / 16.09.2024
Мисрда хорижий туристлар бўлган автобус ЙТҲга учради
23:44 / 09.09.2024
Мисрлик археолог Германиядан Нефертити бюстини қайтаришни талаб қилмоқда
17:58 / 07.09.2024