Иқтисодиёт | 18:56 / 09.02.2017
6497
1 дақиқада ўқилади

Эронга 2017 йилнинг ёзида 2 миллиард доллар инвестиция киритилиши мумкин

Франциянинг Total нефтгаз компания раҳбари Патрик Пуянне Эронга 2 миллиард доллар инвестиция киритиш бўйича якуний қарорни қабул қилишга тайёр эканини маълум қилди. Маблағлар жорий йилнинг ёз ойларида мамлакатда жойлашган дунёдаги энг йирик Жанубий Порс газ конини ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Бироқ Пуянненинг аниқлик киритишича, Эронга АҚШ томонидан янги санкциялар киритилса, компания ўз инвестициялардан воз кечади.

«Биз Эрон билан ядро келишуви бўйича битимни назарда тутган ҳолда газ лойиҳасига шартнома имзолаймиз. Бироқ агарда санкциялар яна тикланса, бу мамлакат билан ишлай олмаймиз», - дея айтиб ўтди компания раҳбари.

Аввалроқ Total Бразилиядаги конларни ривожлантиришга 2,2 миллиард АҚШ доллари йўналтирмоқчи экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид