Жамият | 23:04 / 09.02.2017
8045
1 дақиқада ўқилади

Твиттерда #NavoiyDay ҳештеги дунё трендига олиб чиқилди

Ўтган йили #Navoiy575 ва #BoburDay ҳештегларини дунё трендига олиб чиққан «E-yoshlar» гуруҳи бу йил ҳам бу ишни такрорлади.

Бугун, шоир Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишланган ушбу акцияга қўшилган Twitter фойдаланувчилари соат 9:00дан бошлаб #NavoiyDay ҳештеги билан твитлар ёза бошлашди.

Акцияда, шунингдек, Facebook ва Instagram фойдаланувчилари ҳам ўз постларида ушбу ҳештегларни ишлатган ҳолда қатнашишди.

Акция ташаббускорлари ҳештег трендга олиб чиқилганини исботловчи скриншотларни келтиришган.

«E-yoshlar» гуруҳи 14 февраль куни #BoburDay‬‬ ҳештегини трендга олиб чиқишни мақсад қилган. Шу куни 14:00 дан бошлаб ижтимоий тармоқда мазкур ҳештег билан пост қолдирилиши бошланади.

Мавзуга оид