ИИВ Тошкентдаги даҳшатли ЙТҲ бўйича расман маълумот берди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот берди.
Унда айтилишича, тумандаги "Янги шаҳар" ва "Янги Юнусобод" кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Б.М. бошқарувидаги "Спарк" русумли машина, 1989 йилда туғилган И.И. бошқарувидаги "Матиз" русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ушбу ҳодиса натижасида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 4 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олган.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида мазкур йўл-транспорт ҳодисасига "Спарк" автомашинаси ҳайдовчиси "Йўл ҳаракати қоидалари" талабларини қўпол равишда бузиб чорраҳага катта тезликда кириб келганлиги оқибатида йўл транспорт ҳодисаси келиб чиққанлиги аниқланди, дейилган хабарда.
Бундан аввалги хабарларда ушбу ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани ҳақида айтилганди.
Мавзуга оид
09:10
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024