Light | 17:53 / 12.02.2017
23354
1 дақиқада ўқилади

Антибиотикларнинг чақалоқларга қандай салбий таъсири борлиги аниқланди

Фото: Pharmacylife

Американинг Цинциннати Болалар тиббиёт маркази тадқиқотчилари ва уларнинг Филадельфиядаги Болалар шифохонасида фаолият юритувчи ҳамкасблари антибиотикларнинг янги туғилган чақалоқларда пневмониянинг ривожланиш хавфини оширишини аниқлашди. Science Translation Medicine журнали шу ҳақида хабар берди

Сичқонларда ўтказилган тажриба шуни кўрсатдики, эндигина дунёга келган кемирувчиларнинг иммунитетини ривожлантириш учун ичакнинг муайян ҳужайралари ва нормал микрофлора таркибига кирувчи бактерияларнинг ўзаро "ҳамжиҳатлиги" муҳим. Бу "ҳамжиҳатлик" натижасида ўпканинг шиллиқ қаватига чақалоқларни бактериал пневмониядан ҳимояловчи ҳужайралар кириб боради. 

Тадқиқот давомида аниқланишича, антибиотиклар бактерияларнинг ичакка ўтишига тўсқинлик қилади, бунинг натижасида эса улар муайян ҳужайралар билан реакцияга киришмайди. Табиийки, нафас олиш тизимига зиён етказадиган патоген бактериялардан ҳимоя шаклланмайди.

Хулосалар шуни кўрсатмоқдаки, антибиотиклар янги туғилган чақалоқларнинг ўпка яллиғланишига олиб келувчи микроорганизмлардан келиб чиқувчи ўлим хавфини оширади. 

Мавзуга оид