Доллар бир ярим йил ичида илк маротаба 58 рублдан пасайди
АҚШ доллари ва Европа умумий валютаси евро Россиянинг миллий валютаси – рублга нисбатан ўз қадрини йўқотмоқда. Рубль сўнгги бир ярим йилдаги қадрини тикламоқда. Бунга carry trade сармоядорларининг Россия активларига қизиқиши ортаётгани сабаб қилиб кўрсатилаяпти.
13 февраль куни соат Москва вақти билан 10:28да доллар курси "эртага" ҳисоби билан 0,14 рублга тушиб, 58,1 рублни ташкил этди. Евро эса, 0,15 рублга арзонлашган ва 61,80 рубль этиб белгиланган. Москва биржаси маълумотлари шундан дарак бермоқда.
Бунда савдо бошланишида рубль долларга нисбатан 57,9625 рублгача кўтарилган. Бу борада еврога нисбатан кўрсаткич 61,32 рубль бўлган. Айни рақамлар 2015 йил июль ва июнь ойларидан кейинги энг паст кўрсаткичлардир.
Марказий банк қатъий пул-кредит сиёсати олиб бораётган бир вақтда ривожланган мамлакатлар қарз инструментларидаги ставкаларнинг турли-туманлиги инвесторларнинг эътиборини Россияга қаратмоқда. Бу айни вақтда carry trade доирасида Россияга сармоялар оқимини кучайтирмоқда.
Сarry trade усулида инвесторлар ставкаси камроқ банклардан қарз олган ҳолда, бошқа даромади юқорироқ соҳаларга катта пул тикади.
Мавзуга оид
22:10 / 28.09.2024
Украина разведкаси Москва вилоятида Россия армияси полковниги ўлдирилганини маълум қилди
20:45 / 28.09.2024
Россияда мактаб директори ота-оналарга мигрантлар туфайли ўзбек тилини ўрганишни таклиф қилди
20:30 / 28.09.2024
«Азимут» авиакомпанияси Россиядан Ўзбекистонга рейс очишни режалаштирмоқда
18:54 / 28.09.2024