Набиралар марҳум боболарининг суратларини Google харитасида топдилар
Тайванлик қиз Цзя Цзя Унинг бобоси 8 февралда 78 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бобонинг хотирасига Цзя Цзя ва унинг синглиси фотоальбом қилишмоқчи бўлишди, бироқ уларда боболарининг суратлари унча ҳам кўп эмаслигини англашди. Шунда қизлар боболарини Google Street View хариталаридан қидириб топишга қарор қилишди ва ўзларига қадрдон боболарини хариталарда топишганда кўзларини ёшдан тия олмадилар, деб хабар бермоқда Buzzfeed сайтига иқтибос келтирган ҳолда nur.kz нашри.
"Мен бобомни кўрганимда йиғидан тўхтай олмадим. Мен у билан бир неча кунгина аввал гаплашиб юрганимни ва ҳозирда барчаси ҳақиқат эмасдек туюлишини ўйлашдан тўхтамасдим", деб айтмоқда Цзя Цзя.
Қизлар Google’да боболари ҳар куни уйга қайтадиган йўналишни киритдилар. Шунда уларга боболарининг товуқ ва ўрдаклар учун егулик солинган қутиларни аравадан тушираётгани сурати чиқиб келди.
"Мен кўз ёшларимни тия олмаяпман", деб айтган қиз.
Цзя Цзянинг айтишича, унда бобоси билан бирга тушган сурати қолмаган ва у турмушга чиқиб, бошқа шаҳарга кўчиб кетгани сабабли бобоси билан онда-сонда учрашиб турарди.
Қиз бобоси ўз кунларини томорқага қараб ҳамда бошпанасиз итларни боқиб ўтказганини эслади. Қизнинг айтишича, унинг бобоси скутерда учишни яхши кўрган.
"Менинг бобом мени жуда яхши кўрарди ва мен қизимни худди шундай яхши кўраман", деб айтган қиз.
Қиз бу воқеа билан Facebook’да бўлишди. Шунда кўпчилик фойдаланувчилар ушбу хариталар ёрдамида улар ҳам ўзларининг марҳум ота-оналари ва яқинларини топишганини эслашган. Баъзилар эса ўз яқинларини топа олмаганлари ва уларни соғинишларини надомат билан айтишган.
Мавзуга оид
21:13 / 12.09.2024
Черчиллнинг Канадада ўғирлаб кетилган сурати Италиядан топилди
12:17 / 20.02.2022
Чилонзорда мактаб рўпарасидаги деворда Эйнштейн тасвирланган граффити ўчириб ташланди
08:02 / 24.12.2020
Time журнали 2020 йил воқеалари акс этган суратларни эълон қилди
23:00 / 22.12.2020