Жамият | 09:58 / 15.02.2017
7588
1 дақиқада ўқилади

Ёввойи буғу сноубордчиларни қувиб солди (Видео)

Тармоқда ёввойи буғунинг сноубордчилар орқасидан қувлаб кетаётгани тасвирланган видео тақдим этилди.

Daily Telegraph маълумотларига кўра, ҳодиса АҚШнинг Вайоминг штатидаги Жексон-Хоул тоғ-чанғи курортида содир бўлган. Қувлаш жараёни акс этган видеони эса бу пайтда ўз дўстининг тоғ тепасидан тушаётганини тасвирга тушираётган Скотт Аскинс Instagram’да тақдим этди.

Сноубордчининг сўзларига кўра, у жаҳли чиқиб кетган жонивордан зўрға қочиб қутилган.

Мавзуга оид