Кун хабари: КХДРнинг Миллат қуёши таваллудига 75 йил бўлди (фотожамланма)
Ким Чен Ир — Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР)нинг иккинчи раҳбари, биринчи раҳбар (Ким Ир Сен)нинг ўғли ва учинчиси (Ким Чен Ин)нинг отаси. Расмий таржимаи ҳолига кўра, у 1942 йилнинг 16 декабрида Шимолий Кореянинг энг баланд Пэктусан тоғ ёнбағридаги партизанлар лагерида дунёга келган. Тарихчиларнинг маълумотига кўра, Юрий Ирсенович Ким Хабаровскдаги Вятское қишлоғида туғилган.
1994 йилда, отасининг ўлимидани кейин Ким Чен Ир мамлакатдаги барча асосий лавозимларни эгаллаган. Ташқи дунёда ҳурматга сазовор бўлган раҳбар ўзини кўкларга кўтаришларига ирсий мойиллиги, ўз фуқароларининг очликдан қочиши, қўшниларга ядро билан таҳдидлари ҳамда сигара ва коньякка бўлган "муҳаббати" билан танилган. "Миллат тақдири" парвоз қилишдан қўрққан, шу боис ўзининг барча сафарларини шахсий бронепоездда амалга оширган. 2001 йилда у Владимир Путиннинг олдига Санкт-Петербургга борган, бу ўша пайтлар Транссибирь магистралининг ҳаракатига катта таъсир кўрсатган. "Миллат қуёши" 2011 йилда вафот этган, бундан аввал эса ҳукуматни ўғли Ким Чен Инга беришга улгуриб, сулола бардавомлигини таъминлаган. Бугун, 16 февраль куни сиёсатчининг туғилганига 75 йил бўлди. Унинг танаси Пхеньяндаги мавзолейга жойлаштирилган. "Газета.ру" Ким Чен Ирнинг фотожамланмаси билан бўлишди.